Главная

Kelajak maktabi

К Е Л А Ж А К   М А К Т А Б И

 

Ватанимизнинг келажаги, халқимизнинг эртанги куни, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги обро-эътибори авваламбор фарзандларимизнинг униб-ўсиб, улғайиб, қандай инсон бўлиб ҳаётга кириб боришига боғлиқдир. Биз бундай ўткир ҳақиқатни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак.

 

И. А. Каримов

 

 

Мактабнинг ҳозирги кундаги ҳолати

 

1-сон умумий ўрта таълим мактаби, Жиззах вилояти Фориш тумани Боғдон шахарчаси марказида жойлашган. Таълим муассасаси 940 ўринга мўлжалланган, 3 қаватли, замонавий бинодан иборат. Бугунги кунда таълим муассасасида 729 нафар ўқувчи таълим олади, уларга 49 нафар ўқитувчилар таълим-тарбия бериб келмоқда. Дарс машғулотлари 2 навбатда ташкил этилган. 1-навбатда 1а,б,в; 3а,б,в; 5а,б,в 9а,б, 10а-синфлар 415 нафар ўқувчи таълим олади. 2-навбатда 2а,б,в; 4а,б,в; 6а,б,в; 7а,б; 8а,б-синфлар 314 нафар ўқувчи таълим олади. Ўқитувчиларнинг 39 нафари олий, 9 нафари ўрта маҳсус маълумотли, олий тоифали ўқитувчилари 1 нафар, 1-тоифали ўқитувчилар 19 нафар, 2-тоифали ўқитувчилар 13 нафар, мутахассис ўқитувчилар 15 нафарни ташкил қилади.

2017-2018-ўқув йилида мактабда дарслардан ташқари 16 та фан тўгараги фаолият кўрсатмоқда, тўгаракларга 427 нафар ўқувчи қатнашди. Мактабдаги спорт секцияларига 8 турда 358 нафар ўқувчи жалб қилинган. Мактабдан ташқари тўгаракларга 83 нафар ўқувчи жалб қилинган. Мактабда 5 та фан методика бирлашмаси фаолият кўрсатмоқда. Мактабда 5та фан кабинети, 20та синф хоналари мавжуд.

2017-2018- ўқув йилининг 1-ярим йиллиги якуни бўйича ўқувчиларнинг ўзлаштириши 100 % ни билим самарадорлиги 75,8 % ни ташкил қилган.        2017-2018- ўқув йилининг 1-ярим йиллиги якуни бўйича ўқувчиларнинг давомати 98 % ни ташкил қилган.

Ўқувчиларни касб-ҳунарга йуналтириш, таълимнинг кейинги босқичига тайёрлаш борасида ишлар олиб борилмоқда 2016-2017-ўқув йилида 62 нафар,2017-2018-ўқув йилида 62 нафар ўқувчи таълимнинг кейинги босқичига тўлиқ жалб қилинди.

 

Таълим тарбияга оид амалга оширилаётган ишлар.

 

2017-2018-ўқув йилидан бошлаб мактабнинг юқори малакали раҳбар ва педагог кадрлар билан таъминлаш мақсадида мактаб рахбари ва унинг ўринбосарлари лавозимига 3тадан ёш ташаббускор номзодлар захираси шакллантирилди.

Мактабда маънавий-маърифий ишларни такомиллаштириш максадида синф раҳбарлари томонидан синфларда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар ўрганиб таҳлил қилинди ва самарадорлигини  ошириш юзасидан чора тадбирлар режаси ишлаб чикилди.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 20 йиллиги ва “Билимлар куни” кўтаринки руҳда ўтказилди. Ноябр ойи иш режасидаги “Тамаки маҳсулотлари умр заволи” мавзусида 8-9-синфлар ўртасида “Заковат”, “Европа маданияти ёхуд қизлар”, “Биз ОИТСга қаршимиз” каби тадбирлар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПҚ-451-сонли қарор юзасидан мактабнинг 7-8-9 синф ўқувчилари иштирокида “Юксак маънавият енгилмас куч”, “Президент асарини ўрганамиз”  давра суҳбати ўтказилди. 2018 йил “Фаол тадбиркорлик ва иноватцион ғоя ва технологияларни қўллаб қуватлаш ”йилига бағишланган очиқ давра суҳбати ўтказилди.

Январ ойида Президентимизнинг янги “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” асарини ўрганиш юзасидан ўқувчи ва ўқитувчиларга видео роликлар намойиш этилди, янги асар юзасидан баҳс-мунозаралар ўтказилди. Ўқитувчиларни касб маҳоратини ошириш мақсадида ҳар ҳафтанинг душанба куни Президент асарлари, фармонлари, қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, ХТВ қарорларини таълим соҳасига узлуксиз жорий этиш мақсадида дарс машғулоти ўтказиб қилинди. Ўқувчилар ўртасида гиёҳвандликни олдини олиш мақсадида “Оқ ажал” номли йиғилиш ўтказилди. Касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида 9-синф битирувчилари ўртасида “Мен севган касб” номли иншолар танлови ўтказилди. Буюк шоирлар Навоий ва Бобур таваллуди мактаб миқиёсида кенг нишонланди. Таълим-тарбия жараёнида ўқувчиларни тўлиқ қамраб олиш мақсадида паст ўзлаштирувчи, дарс машғулотларига лоқайд ўқувчиларни тўғри йўлга бошлаш мақсадида “Маҳалла, оила, мактаб” Концепциясидан келиб чиқиб маҳалла фаоллари билан учрашувлар ўтказилди. Мактаб миқиёсида 5-6-7-синфлар ўртасида “Балли қизлар”, “Қизлар давраси”, “Онажон сизга таъзим” номли тадбирлар ўтказилиб баёнлаштириб қўйилди. Март ойи иш режасида “Касб-ҳунарга йўналтириш” мақсадида “Очиқ эшиклар куни” ташкил этиш кўзда тутилган.

Ўқув жараёнини такомиллаштириш бўйича меъёрий ҳужжатларни ижросини таъминлашда маъсул ходимлар фаоллигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 1-июлда №6/2 ва №4/1-сонли “Умимий ўрта маҳсус касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитиладиган умумтаълим фанлари ҳамда олий таълимда давом эттириладиган фанлар дастурлари узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш тўғрисида”ги қарори услубий бирлашма ва услубий Кенгаш йигилишларида ўрганиб чиқилиб амалиётга тадбиқ қилинди.

Мактабда методик хизматни такомиллаштириш мақсадида 2011 йил сентябр ойида Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 4-июлдаги  144-coнли буйруғи билан тасдиқланган “Таьлим муассасаларининг фан методика кенгаши тўғрисида“ги “Умумий ўрта таълим муассасалари Педагогика Кенгаши тўғрисида”ги Низомлар ўрганиб чиқилиб мактабда узлуксиз методик хизмат юқоридан Низом талаблари асосида амалга оширилди.

Мактабда Умуммиллий давлат дастури асосида яратилган имкониятлардан кенг фойдаланиш мақсадида ўқитувчилар билан “Ўқув лаборатория жиҳозларидан унумли фойдаланиш таълим мазмун ва сифатини оширишнинг омиллари”, “Моддий товар бойликларни асраш-умумжамоа иши”, мавзуларида семинарлар ташкил этилди.

Ўқув ёшлар билан “Ўз мулкингни ўзинг-асра” мавзусида синфларда суҳбатлар уюштирилди.

Давлат таълим стандартларида белгиланган талабларни бажарилиш холатларини мунтазам таҳлил қилиш ва ўқувчилар билимларидаги бўшлиқларни тўлдириш орқали таълим сифатини юқори босқичга кўтариш мақсадида ички назорат мониторинги йўлга қўйилган.

2017-2018-ўқув йилида ички назорат мониторинги ўқув йилининг 1-ярим йиллиги, 3-чораги ва 4-чораги якуни бўйича барча ўқув фанларини синфлар кесимида йўлга қўйилган.

Таълим сифатини ошириш, ўқитувчиларга амалий методик ёрдам бериш, ёш ўқитувчиларга иш жараёнини тўғри ташкил этиши учун маслаҳтлар бериш, педагог жамоалардаги тажрибали ўқитувчиларга издошларни бириктириш мақсадида “Узтоз-шогирд” меҳанизми жорий этилган, ҳозирги кунда 8та фан йўналишида 8 нафар устозга 24 нафар шогирд бириктирилган.

Амалга оширилаётган ишлар фан методика бирлашмаси, фан методика бирлашмаси йиғилишларида таҳлил қилиниб борилмоқда.

Ўқитувчиларни сиёсий онгини ошириш ижтимоий-иқтисодий жараёнларда етакчилигини таъминлаш мақсадида турли мавзуларда ўқувлар ташкил этилиб борилмоқда.

Мактабда оммавий тадбирларни ўтказишга алоҳида эътибор қилинади, тадбирларни ранг баранг мавзуга мос равишда ташкил қилиниб  барча ўқувчиларни иштирок этишларига эришилмоқда.

Ўқувчиларни касб ҳунарга йуналтириш таълими кейинги босқичига жалб қилиш бораси ўқувчиларда касбий кўникмаларни шакллантирилганлигини аниқлаш юзасидан сўров ўтказилди, ҳудуддаги касб-ҳунар таълими муассасалари билан доимий ҳамкорлик ўрнатилиб, касб-ҳунар таълим муассасаларига ўкувчиларни саёҳатлари уюштирилди.

 

Ўқув тарбия сифати ва уни яхшилаш йўллари.

 

Бугунги кунда умумий ўрта таълим муассасалари замон талаблари асосида қайта қурилди. Капитал реконструкция қилинди ва капитал таъмирланди. Бунинг натижасида умумтаълим мактаблари ўзгача замонавий кўринишга эга бўлди. Таълим тизимида ўқитиладиган умумтаълим фанлари ва олий таълимда давом эттириладиган фанлар дастури қзвийлиги ва узлуксизлиги таъминланади.

Таълим муассасалари раҳбар ва педагог ходимлари олдида – ўқувчи ёшларимизни таълим-тарбияни шахслар, келажаги буюк давлатнинг ҳақиқий эгалари, комил инсонлар қилиб етиштириш вазифаси турибди.

Ушбу вазифани амалга оширишда таълим тарбия сифати ва уни яхшилаш йўллари:

—  таълим муассасасида ички назоратни йўлга қуйиш;

— таълим тарбия жараёнини амалга оширишда таълим муассасасини     ота-оналар, маҳалла билан ҳамкорликни кучайтириш;

— таълим муассасасида ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг ижодкорлигини оширишда улар етарли шарт шароитлар яратиш;

— Ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш;

— Дарс машғулотларини қизиқарли замон талабларига мос, янгиликларга уйғунлашган янги педагогик теҳналогиялардан унумли фойдаланган ҳолда ташкил қилиш;

— Ўқитувчи ва педагог ходимларини доимий ўз устида ишлаши касб маҳоратини оширишларига имкон яратиш.

-Ўқувчи ёшларда касбий кўникмаларни ҳосил қилиш ва касб-ҳунарга йўналтириш ишларини такомиллаштириш;

Мамлакатимизда таълим соҳасида олиб борилган ислоҳатлар, амалга оширилган ибратли ишлар ҳусусан “Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурини тўла тўкис амалга оширилиши бугунги кунда умумтаълим мактаблари тарбияланувчиларини тарбиялаш уларга таълим беришни ташкил қилишда ўзига ҳос мазмун касб этади.

Умумий ўрта таълим муассасаларини бошқариш жараёнида мактаб раҳбарини ишини тўғри режалаштиришлари, режалаштириш тамойиллари, назорат даври ва назорат обеъктларини шаклларини амалга ошириш йўлларини пухта эгаллашлари лозим. Ички назоратни ўқув йили давомида амалга оширишлари учун кунлик, ҳафталик, ойлик, чораклик режаларни тузишлари ва шу асосда мониторинг юритишлари лозим.

Ички назорат уни ташкил килиш ва амалга ошириш.

Умумтълим мактабларида бугунги кунда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, вазифаларниамалга оширилишини ички назоратни йўлга қўйишда кунлик, ҳафталик, ойлик ва чораклик назорат режалари, назоратни амалга оширишнинг педагогик даврлари, назоратни амалга ошириш билан таълим мазмуни ва сифатини ошириш йўллари ҳақида ўртоқлашамиз.

Умумий ўрта таълим мактабларида мактаб раҳбарилари томонидан назоратга олинадиган муҳим обеъктлар:

1. Муассаса моддий теҳника базаси.

2. Педагог кадрлар билан таъминланиши.

3. Педагог кадрларни малака ошириши.

4. Мажбурий таълимини амалга ошириш.

5. Ўқув-тарбия ишлари.

6. Синфдан ва мактабда ташқари ишлар.

7. Методик хизматни такомиллаштириш.

8. Кутубхона ишлари.

9. Омилкорлик ишлари.

10. Тўгарак ишлари.

11. Тиббий хизматни ташкил қилиш.

12. Ота-оналар қўмитасининг фаолияти.

13. Куни узайтирилган гуруҳлар фаолияти.

14. Маънавий-маърифий ишлар.

15. Жамоат ташкилотларининг фаолияти.

16. Синф раҳбарларининг фаолияти.

17. Педагогик тарғибот ва ташвиқот ишлари.

18. Мактаб ҳужжатларининг юритилиши.

19. Йиғилишларда қабул қилинган қарорлар ижроси.

 

Умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятида ички назоратни йўлга қўйишда қуйидаги тамойилларга амал қилади:

— илмий;

— демократик;

— инсонпарварлик

— изчиллик.

— мактаб исиқболини ҳисобга олиш;

— педагог ходимларни илмий, методик, дидактик, педагогик, психологик савияларини ошириш.

Умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятида ички назоратни йўлга қўйишда назорат вақти:

— кундалик,  ҳафталик,  ойлик,  чораклик.

Назоратни амалга оширишда педагогик даврларга тўхталиб ўтгандик.

Умумтаълим мактабларида ички назоратни амалга оширишда педагогик даврлар деганда:

а) Ички назоратни амалга оширишга тайёргарлик даври;

б) Назоратга олинган йўналишда масалаларни ўрганиш даври;

с) Мълумотларни умумлаштириш даври;

г) Муҳокама қилиш ва назоратга олиш даври;

е) Назорат юзасидан белгиланган тадбирларни амалга ошириш даври;

ж) Ижрони текшириш ва назоратдан чиқариш даврини тушунамиз.

 

Биз юқоридаги назорат обектлардан бири мактаблардаги ўқув-тарбия ишларига чуқурроқ тўхталиб ўтамиз.

Умумтаълим мактабларида таълим-тарбия жараёни тасдиқланган йиллик иш режа асосида амалга оширилади. Йиллик иш режани амалга оширишда жамоадаги раҳбар ва педагог ходимлар ўртасида иш тақсимоти муҳим рол ўйнайди.

Белгиланган тартибда мактаб жамоасидаги раҳбар (мактаб директори, ўқув-тарбиявий ишлари бўйича директор ўринбосари, маънавий-маърифий тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари, хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари,) ходимлар ўртасида уларнинг лавозим малака тавсифларидан келиб чиқиб иш тақсимоти ўтказилади. Белгиланган иш тақсимоти асосида вазифалар белгиланиб амалга оширилади.

Назорат обеъктларида олиб борилаётган ишларни қай даражада бораётганлигини ўрганиш, мавжуд камчиликларни аниқлаш, зудлик билан бартараф қилиш чораларини кўриш ва зарур методик ёрдам бериш мақсадида:

— синф журналларини юритилиши;

— ўқитувчиларни машғулотларга тайёргарлиги;

— ўқитувчиларни ўзаро дарс таҳлиллари;

— тўгарак машғулотларини ўтказилиши;

— ўқувчиларни ёзув дафтарларини юритилиши;

— ўқувчиларни кундалик дафтарларини юритилиши;

— ўқитувчиларни ўз усида ишлаши;

— ўқувчиларни давомати;

— ўқитувчилар томонидан олиб борилаётган тарбиявий ишлар;

— ўқувчиларни ўзлаштиришини;

каби вазифалар мактаб раҳбарлари ўртасида тақсимланиб иш олиб борилса жараённи назорат қилиниши янада осонлашади.

Масалан: Мактабдаги мавжуд синфларни яъни 1-4-синфлар маънавий-маърифий тарбия ишлари бўйича директор ўринбосарига, 5-7-синфлар ўқув- тарбиявий ишлари бўйича директор ўринбосарига, 8-9-синфлар мактаб директорига бириктирилса ва юқоридаги  назорат оъектлари                                    ( синф журналларини юритилиши, ўқитувчиларни машғулотларга тайёргарлиги, ўқитувчиларни ўзаро дарс таҳлиллари, тўгарак машғулотларини ўтказилиши, ўқувчиларни ёзув дафтарларини юритилиши, ўқувчиларни кундалик дафтарларини юритилиши, ўқитувчиларни ўз усида ишлаши, ўқувчиларни давомати, ўқитувчилар томонидан олиб борилаётган тарбиявий ишлар, ўқувчиларни ўзлаштиришини) назоат қилиниши йўлга қўйилса.

Синф журналларини юритилишини назорат қилиш, синфда ўқувчилар давоматини аҳволини ўрганиш, ўқувчиларни кундалик дафтарларини юритилишини назорат қилиш жараёнлари тезлашади, ўқувчиларга берилаётган таълим-тарбия жараёнидаги камчиликлар ойдинлашади, уларни тезроқ бартараф қилиш имкониятларига эга бўлинади, натижада таълимнинг мазмуни ва сифатини яхшилашга замин яратилади.

Ўтказилган назорат натижалари таҳлил қилиниб белгиланган тартибда Методбирлашма, Методик Кенгаши, Директор ҳузуридаги йиғилиш, Педагогик Кенгаши йиғилишларида  муҳокама қилиб тегишли чора-тадбирлар белгиланади.

Назорат обекти қанчалик қисқа бўлса, уни назорат қилиш жараёни тезлашади, ўрганиладиган масалага реал ёндошилади ва кутилган натижага эришилади.

 

Ustoz shogird maktabi

Fotojamlama

Fotojamlama

1m.JPG

МАКТАБНИНГ ИЧКИ ТАРТИБ ҚОИДАЛАРИ

Бугунги кунда ёш авлодга замонавий таълим бериш билан бирга уларни умуминсоний ва миллий қадриятлар, юксак инсоний фазилатлар руҳида тарбиялаш, онги ва қалбини мафкуравий, маънавий ва ахборот таҳдидларидан ҳимоя қилиш, уларда ғоявий иммунитетни шакллантириш масалалари олдимиздаги энг долзарб ва асосий вазифа сифатида қолмоқда.

Биз яшаб турган ХХI асрда ахборот-коммуникацион технологияларини  ҳаётимизга шиддат билан кириб келмоқда ва унга ўз таъсирини тобора кенгроқ кўрсатмоқда.

Миллий менталитетимиз, дунёқараш ва тафаккуримиз, фазилат ва хусусиятларимиз, энг муҳими эзгу ва олийжаноб мақсадларимизга мутлақо ёт бўлган ғоялар, қарашлар, сунъий «Қадрият ва анъана»ларни турли йўллар билан жорий этишга уринишларни, бир сўз билан айтганда, маънавий таҳдид элементларидан фарзандларимизни асраш керак.

Укитувчиларнинг хукук ва бурчлари

2.1. Таълим-тарбия сифатини ошириш мақсадида ўқитишнинг илғор педагогик технологияларини танлаш ва амалиётга татбиқ қилиш.

2.2. Ўқувчиларнинг таълим олиши учун етарли шарт-шароитларни яратиш, ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш, таълим мазмуни ва сифатини яхшилаш.

2.3. Ўқувчиларни умуминсоний ва миллий қадриятлар, миллий ғояга садоқат, юксак инсоний фазилатлар, инсонпарварлик, ватанпарварлик ва халқпарварлик руҳида, жамиятда эътироф этилган ахлоқ тамойиллари ва меъёрларига мос тарбиялаш, уларнинг онги ва қалбини маънавий, ғоявий ва ахборот таҳдидларидан ишончли ҳимоя қилиш, диний ақидапарастлик ва миссионерлик ҳаракатлари таъсирига тушиб қолишдан сақлаш, жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, кашандалик, ичкиликбозлик каби салбий иллатлар, юқумли касалликлар профилактикаси билан боғлиқ амалий ишларни олиб бориш.

2.4. Ота-оналарни мактаб “Устави”, ўқув-тарбия жараёнини тартибга солувчи соҳавий, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ички тартиб-қоидалар билан таништириш.

Шунингдек, ота-оналар ва мактаб маъмурияти ўртасида тузилган шартнома шартларини тўлиқ бажарилишини талаб этиш.

2.5. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳамда маҳалла билан ҳамкорликни кучайтириш.

2.6. Ўқитувчи ва ўқувчилардан мактаб “Устави”да белгиланган тартибга тўлиқ риоя қилиш, тасдиқланган машғулотлар жадвали асосида ишга ва дарсга ўз вақтида келиш, ижодий ёндошган холда иш кунидан ва дарс жараёнидан унумли фойдаланиш, маъмурият томонидан берилган топшириқларни муддатида бажаришни талаб қилиш.

2.7. Ўқувчиларнинг давоматини мунтазам назорат қилиб бориш, уларнинг машғулотларга тўлиқ қатнашишини таъминлаш чораларини кўриш.

2.8. Ота-оналардан фарзандини таълим муассасасига дарсликлар ва ўқув-қуроллари ҳамда мактаб “Устави”да белгиланган ўқувчилар формасида келишини талаб қилиш.

2.9. Ўқувчиларнинг таълим муассасасида мобил телефон, интернетдан фойдаланишларини назорат қилиш ва тартибга солиш, уларга мобил телефонидан фойдаланиш маданиятини тарбиявий соатларда сингдириш, ота-оналар йиғилишларида мобил телефонлардан фойдаланиш маданияти ҳақида тушунчалар бериш ва уларнинг бу борадаги масъулиятини ошириш.

2.10. Уқувчилар ва ота-оналар билан яқин алоқасини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг хонадонларга доимий ташрифларини уюштириш.

Шунингдек, ўқувчилар ҳуқуқини муҳофаза қилиш, тарбияси оғир ўқувчилар ва нотинч оила фарзандлари билан якка тартибда тарбиявий ишларни ташкил этиш.

2.11. Белгиланган муддатда тиббий кўрикдан ҳамда синфлардаги ўзини-ўзи бошқариш органи вакиллари томонидан биринчи дарсдан олдин ўқувчиларни тозалик  кўригидан ўтишларини назорат қилиш.

2.12. Дарс жараёнида, танаффус вақтида ва таълим муассасаси ҳудудида юрганда бир-бирига ўзаро ҳурматда бўлишни талаб этиш.

2.13. Мактаб кутубхонасига ўқувчиларни жалб қилиб, уларни ижарадаги дарсликлар ва қўшимча бадиий адабиётлар билан етарли миқдорда таъминлаш ҳамда ўқувчилар томонидан йўқотилган ёки яроқсиз холатга келтирилган дарсликларни ўрнатилган тартибда ундириш.

2.14. Ўқувчилар билимидаги бўшлиқларни аниқлаш, ўқитувчилар томонидан аниқланган бўшлиқларни якка ва гуруҳ тартибида, мустақил ишлаш орқали тўлдирилишини таъминлаш. (Ўқитувчи розилиги билан)

2.15. Таълим муассасасида ички назоратни йўлга қўйиш, ўқувчиларнинг ўзлаштириш самарадорлиги ва хулқини кузатиб, таҳлил қилиб бориш. (Мониторинг олиб бориш)

2.16. Иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш, уларнинг қобилиятларини ривожлантириш, фан олимпиадалари ва турли кўрик-танловларда иштирок этишлари учун шарт-шароитлар яратиш.

2.17. Ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида фан ва қизиқишлари бўйича тўгараклар, спорт секциялари ҳамда куни узайтирилган гуруҳлар фаолиятини самарали ташкил қилиш.

Шунингдек, мактабдан ташқари таълим муассасалари билан ҳамкорлик фаолиятини тизимли ташкил этиш.

2.18. Техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш, мактаб мулкини сақлаш, коммунал хизматдан мақсадли фойдаланиш ҳақида тушунчалар бериш ва уларнинг бу борадаги масъулиятини ошириш.

2.19. Ўқув йили давомида намунали ҳулқи ва эришган билимдаги ютуқлари учун ўқувчиларни рағбатлантириш. (Ота-онасининг иш жойига, турар жойидаги маҳалла қўмитасига миннатдорчилик хатини юбориш, эрталабки сафланишларда фаҳрий ёрлиқ ёки илиқ сўз билан алоҳида эътибор кўрсатиш)

Шунингдек, мактаб ички тартиб қоидаларини бузганлиги учун интизомий чоралар кўриш. (Ота-онасининг иш жойига, турар жойидаги маҳалла қўмитасига салбий холат юзасидан хат юбориш, эрталабки сафланишларда алоҳида кўрсатиб ўтиш)

 


ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА БУРЧЛАРИ, УЛАРГА БЕЛГИЛАНГАН ТАЛАБЛАР

3.1. Мактаб ўқувчиси ҳуқуқ доирасида ўз инсоний қадр-қимматларини ҳурмат қилиши, виждон ва ахборот эркинлигини ҳис қилиши, ўз қарашлари ва эътиқодларини эркин ифода этиши ҳамда таълим муассасасини бошқарув ишида қатнашиш  ҳуқуқига эга.

3.2. Мактаб “Устави”да белгиланган тартибга тўлиқ риоя қилиш, тасдиқланган машғулотлар жадвали асосида дарсга ўз вақтида келиш, уйга берилган вазифаларни бажариш, ижодий ёндошган холда дарс жараёнидан унумли фойдаланиш, мактаб маъмурияти ва синф раҳбарлари томонидан берилган топшириқларни муддатида бажариш.

3.3. Давлат рамзларини қадрлаш ва ҳурмат қилиш.

3.4. Мактаб “Устави”да белгиланган ўқувчилар формасида келишни таъминлаш. Жумладан қуйидагилар талаб этилади:

-ўқувчиларнинг кийим боши тоза ва озода бўлиши;

-ўқувчи қизларнинг сочлари текис турмакланган, калта юбка ва олди  ҳаддан ташқари очиқ кўйлак киймаслик, дарс жараёнида бош кийимсиз ва пардозсиз  ўтириш;

-ўғил болаларнинг сочлари текисланган, мактабга шортик ва майкада, «замонавий мода» деб тиззаси йиртилган шим, ғарбнинг жангари филъм қаҳрамонлари акс эттирилган кийимларда келмаслик.

3.5. Мактабга ўқув-қуроллари, дарс жадвалида белгиланган ўқув дарсликлари билан келишни таъминлаш. Жумладан қуйидагилар талаб этилади.:

-ўқувчилар учун мўлжалланган папка билан келиши;

-кундалик дафтарини бўлиши;

-дарсга тўлиқ ўқув дарсликлари билан қатнашиш;

-маънавиятга зид ҳамда сифатсиз дафтарлардан фойдаланмаслик.

3.6. Мактабда мобил телефон, интернетдан фойдаланиш  маданияти ҳақида тушунчаларга эга бўлиши ва бу борадаги тартибга тўлиқ риоя қилиш талаб этилади. Жумладан:

-мактабга мобил телефон билан келиш ҳуқуқига эга, бунда мобил телефон «Овозсиз режим» да бўлиши ёки товуш сигнали сифатида атрофдагиларни безовта қиладиган, асабига тегадиган товушлар (қўпол ва кескин ифодалар, мусиқалар)дан фойдаланмаслик;

-мобил телефон ўқувчиларнинг дарсдан чалғитувчи восита эканлигини инобатга олиб, мактабга кираётганда мобил телефонни ўчириб қўйиш ҳамда дарс пайтида ундан фойдаланмаслик;

-мактабга киришдан олдин, катта танаффус ва танаффусларда ота-оналари, васийлари ёки яқинлари билан таълим муассасасига етиб келганлиги, ўзининг хавфсизлиги ва саломатлиги тўғрисида, охирги дарсдан кейин (ёки маълум сабабларга кўра аввалроқ)  таълим муассасасидан кетаётганлиги тўғрисида хабар бериш учунгина мобил телефондан фойдаланиш;

-таълим муассасаларида имтиҳонлар, маданий тадбирлар пайтида, ахборот-ресурс марказлари, ўқув заллари, умумий фойдаланиш ва овқатланиш жойларида мобил телефондан фойдаланмаслик;

— дарс вақтида мобил телефон ёрдамида сўзлашиш, қисқа ҳабарлар алмашиш, ўйин ўйнаш, Интернет сайтларига кириш, мусиқа тинглаш ва бошқа мақсадларда фойдаланмаслик;

— мобил телефон орқали сўзлашганда бошқаларни ҳақорат қилиш ва атрофдагиларнинг нафсониятига тегувчи сўзларни ишлатмаслик;

— мобил телефон орқали мактабга инсон шаъни ва қадр-қимматини камситувчи, маънавий бузуқликнинг турли кўринишлари, порнография, алкоголизм, ичкиликбозлиқ, кашандалик каби иллатларни тарғиб этувчи, жамиятда умумэътироф этилган аҳлоқий қадриятларга зид бўлган, ўқувчиларнинг жисмоний ва маънавий камолотига зарар келтирувчи, шунингдек, диний ва миллий низолар келтириб чиқарувчи, диний ақидапарастлик ва миссионерлик билан боғлиқ ҳар қандай кўринишдаги маълумотларни олиб кирмаслик ва тарқатилишига йўл қўймаслик;

— мобил телефон орқали ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари ва ижтимоий мавқеига мос бўлмаган, уларнинг хавфсизлиги тўлиқ кафолатланмаган хизматлари, жумладан, SMS–танишув хизматлари-дан фойдаланмаслик;

— мактабда мобил телефоннинг ўта баланд овозга созланиши, уларга мазмунида ўқувчининг ёши ва ижтимоий мавқеига мос бўлмаган, маънавий-ахлоқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи мусиқа (рингтон)ларни ўрнатмаслик, эшитмаслик ва тарқатмаслик;

— мобил телефонни безатишда ўқувчининг ёши ва ижтимоий мавқеига мос бўлмаган, маънавий-ахлоқий тарбияга салбий таъсир кўрсатувчи тасвирлар (Wallpaper ёки «Заставка»), безаклар, символлар, қўғирчоқ ва бошқа шу кабилардан фойдаланмаслик.

3.7. Мактабда мобил телефондан фойдаланиш таълим-тарбия жараёни самарадорлиги, хавфсизлигини таъминлаш, ўқувчиларнинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ва ахлоқий камол топиши, ҳаёти ва соғлиғи, шаъни ва қадр қимматини муҳофаза қилиш мақсадларида, ҳуқуқ ва бурчларнинг, эркинлик ва масъулиятининг тенглиги нуқтаи назаридан чекланиши мумкин.

Шунингдек, мактабда мобил телефондан фойдаланиш талабларини бузган ўқувчи икки мартагача раҳбарият, раҳбар ўринбосарлари ва педагоглар томонидан тегишли тартибда огоҳлантирилади.

Талаблар учинчи марта ёки иккинчи марта ўта қўпол тарзда бузилган ҳолатда педагоглар ташаббуси билан 2 нафар педагог (бири синф раҳбари бўлиши мақсадга мувофиқ) ва 2 нафар ўқувчи гувоҳлигида мобил телефон ўқувчидан олиб қўйилади, ота-онаси, уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки яқинлари иштирокида муҳокама қилиниб, чора кўрилгандан сўнг қайтариб берилади.

3.8. Ҳафта давомида мактабнинг ҳаёти билан боғлиқ ташкилий ва оммавий тадбирларда, хусусан жума-маънавият кунлари маданий тадбирларда фаол иштирок этиш.

3.9. Жисмоний тарбия дарс машғулотлари куни спорт  залларига  махсус  спорт  формаси  ва  оёқ кийимларида иштирок этиш. (Махсус формасиз келган ўқувчилар машғулотга қўйилмайди ва ўша куни ўқувчи сабабсиз дарсга иштирок этмади деб ҳисобланади)

3.10. Мактабга қурол-яроқ, портловчи моддалар, тез аланга олувчи нарсалар, спиртли ичимликлар, наркотик ва тамаки маҳсулотлари, заҳарли моддаларни олиб келинмайди.

Шунингдек, мактабга гугурт, ўткир қиррали нарсалар, газли балончалар, қуроллар ва ўйин карталари олиб киришлари рухсат этилмайди.

3.11. Дарс машғулотлари давомида мактабдан чиқиб кетиш, дарсга келмаганлиги ва кейинги дарсга кириш учун рухсатни синф раҳбари ва мактаб маъмуриятининг кўрсатмаси билан амалга оширилиши тартибига риоя қилиш. (Агар ўқувчи машғулотга келмаса, бунинг сабабларини исботловчи ҳужжатлар: тиббий маълумотнома ёки ота-онасининг аризаси синф раҳбарига тақдим этилиши лозим)

3.12. Мактаб ички тартиб қоидасини бузган ўқувчиларга қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланиши белгиланган. Жумладан:

-кундалигига танбеҳ ёзиш;

-мактаб буйруғи билан «Ҳайфсан» эълон қилиш;

-бошқа синфга кўчириш;

-вақтинчалик синфдан ташқари тадбирларда иштирок этишини таъқиқлаш;

-синф жамоаси орасида муҳокама этиш;

-ота-онасининг иш жойига ва маҳалла оқсоқоли номига хат юбориш.

3.13. Мактаб ҳаётида фаол иштироки, ҳулқи ва одоби, билимида эришган ютуқлари учун рағбатлантирилади. Жумладан:

-мактаб буйруғи билан ташаккурнома эълон қилиш;

-мактабнинг «Фахрий китоби»га киритиш;

-«Фахрий ёрлиқ» билан тақдирлаш;

-қимматбаҳо ва эсдалик совғалари билан мукофотлаш;

-мактаб радиоузели орқали эълон қилиш;

-ота-онасининг иш жойига ва маҳалла оқсоқоли номига хат юбориш.

ОТА_ОНАЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА БУРЧЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

 

4.1. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Оила кодекси, Мактаб “Устави”, мактаб маъмурияти ва ота-оналар ўртасида тузилган шартномага ҳамда амалдаги тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган талабларга қатъий амал қилиш.

4.2.“Васийлик кенгаши”, ота-оналар қўмитаси фаолиятида иштирок этиш, мактаб маъмурияти ва синф раҳбарлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш.

4.3. Мактабга тасдиқланган машғулотлар жадвали асосида фарзандининг ўз вақтида машғулотларга тўлиқ дарсликлар ва ўқув-қуроллари билан келишини таъминлаш.

4.4. Фарзандини давоматини мунтазам назорат қилиб бориш, унинг машғулотларга тўлиқ қатнашишини таъминлаш чораларини кўриш, унинг ўзлаштириш самарадорлиги ва хулқини кузатиб, таҳлил қилиб бориш.

4.5. Фарзандини мактаб “Устави”да белгиланган ўқувчилар формасида келишини таъминлаш.

4.6. Миллий маънавиятимизга, “Таълим тўғрисида”ги Қонун,  “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” талабларига жавоб берадиган ёзув (шу жумладан кундалик, расм) дафтарларида бериладиган фан, адабиёт, санъат соҳасига ҳисса қўшган улуғ алломалар, олимлар портретлари, афоризм даражасига кўтарилган ҳикматли сўзлар мазмун-моҳиятига сингдирилган ўқув қуроллари ва бошқа ўқув анжомлари билан таъминлаш.

4.7. Фарзандининг мактабда мобил телефон, интернетдан фойдаланишларини назорат қилиш ва тартибга солиш, уларга жамоат жойи ва мактабда мобил телефонлардан фойдаланиш маданияти ҳақида тушунчалар бериш ва уларнинг бу борадаги масъулиятини ошириш. Қатъий назоратга олиш.

4.8. Фарзанди соғлиғини назорат қилиш борасида белгиланган муддатда тиббий кўрикдан ўтказиш.

 

4.9. Фарзандининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш юзасидан мактабда ва мактабдан ташқари таълим муассасаларида ташкил этилган қизиқишлари бўйича тўгараклар, спорт секциялари ва куни узайтирилган гуруҳларда мунтазам қатнашишини  таъминлаш.

4.10. Ўқитувчилар томонидан фарзанди билимидаги аниқланган бўшлиқларни тўлдириш мақсадида якка ва гуруҳ тартибида, мустақил ишлаши учун барча шароитни яратиш ва назорат қилиш.

4.11. Турли спорт ва фан олимпиадалари, кўрик-танловларда иштирок этишини тўлиқ таъминлаш ва яқиндан ёрдам бериш.

4.12. Ижарага берилган дарсликларни фарзанди томонидан авайлаб-асрашни назорат қилиш, дарсликлар ижараси  учун маблағларни ўз вақтида тўлаш.

4.13. Мактаб биноси, ўқув-лаборатория ва бошқа жиҳозларига фарзанди томонидан моддий зарар етказилган ҳолларда (нобуд қилиш, синдириш, бузиш, чизиш, яроқсиз ҳолга келтириш ва ҳ.к) ўрнатилган  тартибда зарарни қоплаш.

4.14. Мактабда ўтказиладиган “Очиқ эшиклар куни”, “Оталар мажлиси” ва “Ота-оналар мажлиси”да ҳамда бошқа оммавий тадбирларни ташкил этишда фаол иштирок этиш.

4.15. Фарзандини турли салбий оқимлар таъсиридан ҳимоя қилиш, жиноятчилик ва қонунбузарликдан асраш ва соғлом турмуш тарзини шахсий намунаси орқали сингдириш. Жумладан:

-ойда бир марта бадиий китоб ўқиш;

-битта спорт тури билан шуғулланиш;

-ойда бир марта оилавий маданият масканларига ташриф буюриш.

4.16. Фарзандини намунали ҳулқи ва эришган билимдаги ютуқлари учун рағбатлантириш.

Шунингдек, мактаб ички тартиб қоидаларини бузганлиги учун тарбиявий чоралар кўриш.

 

Uslubiy birlashmalar

Uslubiy birlashmalar

Umumta`lim maktablarida fan metodika birlashmalari faoliyatini tashkil qilishning samarasi

 

Metodik xizmat ta`limining uzluksizligi va uzviyligini ta`minlash va o`quv jarayonini sifatini oshirishning muhim omillaridan biridir. Mamlakatimiz Xalq ta`limi tizimidagi islohatlarni amalga oshirilishi, bugungi kunda uzluksiz metodik xizmat ko`rsatishning huquqiy-me`yoriy bazasini yanada mustahkamlashga uning sifat va samaradorligini oshirishni taqozo etadi. Bu borada Xalq ta`limi vazirligining 2017 yil 3-iyuldagi 104-sonli buyrug`i qabul qilinib bir qator huquqiy-me`yoriy hujjatlardan biri “Umumiy o`rta ta`lim maktabi fan metodbirlashmalari to`g`risida”gi Nizomga to`xtalib o`tadigan b`o`lsak, mazkur Nizom maktablardagi fan va yo`nalishlar bo`yicha metodbirlashmalarni tashkil eish va ularning amalga oshiradigan faoliyat mazmunini belgilaydi. Ta`lim muassasalaridagi tashkil etiladigan metod birlashmalar o`z-o`zini boshqarish shaklida tashkil etilib, asosiy maqsad:

—          o`qituvchilarni kasbiy va metodik mahoratini va malakasini oshirish;

—          o`quvchilarga beriladigan ta`lim-tarbiya jarayonini zamonaviy pedagogik tehnalogiyalar asosida tashkil etilishini ta`minlash borasida o`zaro tajriba almashish;

—          ijodkorlik yo`nalishidagi izlanishlarni rivojlantirish va birlashtirish;

—          o`qituvchining darsiga, tarbiyaviy soatiga, dasrdan tashqari tadbirlariga qo`yiladigan yagona talablarni ishlab chiqish va ta`lim tarbiya jarayonida tadbiq etilishini ta`minlashdan iboratdir.

Yuqoridagi maqsadlarni amalga oshirishda fan metodbirlashmalari oldiga bir qator vazifalar qo`yialdi. Ushbu vazifalarni fan metodbirlashmalari a`zolari bohomjihat amalga oshirishlari lozim.

Mazkur Nizomda fan metodbirlashmalari oldiga qariyib 27 ta vazifa qo`yilgan.

Ushbu vazifalar quyidagilarga qaratilgan:

—          tegishli fan yo`nalishidagi me`yoriy-metodik hujjatlarni o`rganishga;

—          o`qituvchilarning g`oyaviy-nazariy bilimlarni oshirishga;

—          taqvimiy mavzuiy rejalarni tavsiya etishga;

—          o`qituvchilarni malaka oshirishini rejalashtirishga va malaka oshirishdan o`tgan o`qituvchilarni hisobotlarini yig`ilishlarda eshitib borishga;

—          ilg`or ish tajribalarni ommolashtirishga;

—          o`quv reja va dasturlarni bajarishga;

—          o`quvchilar bilimidagi bo`shliqlarni bartaraf etishga;

—          o`qitishning ilg`or usullarini joriy qilishga;

—          o`zaro dars tahlillarini amalga oshirishga;

—          ochiq darslar tahlil qilish;

—          fan bo`yicha yangiliklarni amaliyotda qo`llashga;

—          ustoz-shogird tizimini shakllantirishga;

—          ko`rgazma va ko`satmali vositalardan foydalanishga;

—          o`quvchilar bilimini nazorat qilishga;

—          o`qituvchilarni ijodiy ishlarini o`rganishga;

—          o`quvchilar mehnatini moddiy va ma`anviy rag`batlantirishga;

—          fan oyliklari, fan olimpiadalari va ko`rik-tanlovni o`tkazishga;

—          sinfdan tashqari ishlarni muvofiqlashtirishga;

—          o`quvchilarni dars jarayonida xavfsizligini ta`minlashga qaratilgan tadbirlarni ishlab chiqishga;

—          fan bo`yicha iqtidorli o`quvchilarni aniqlashga;

Fan metodbirlashmalari yuqoridan vazifalarni amalga oshirish jarayonida quyidagi:

—          ta`lim to`g`risidagi me`yoriy-metodik hujjatlarni o`rganadi;

—          maktab ihtiyoridagi soatlarni tanlashga tavsiya beradi;

—          yakuniy nazorat ishlarini tasdiqlaydi;

—          ichki nazorat natijalari bilan tanishadi;

—          o`quvchilarni xavfsizligini ta`minlash va sog`lig`ini mustahkamlash bo`yicha tavsiyalar ishlab chiqadi;

—          ochiq darslarni tashkil qiladi;

—          ilg`or tajribalarni o`rganadi;

—          dars o`tish metodlarini tahlil qiladi;

—          o`qituvchilarni malaka oshirishga bo`lgan ehtiyojini aniqlaydi;

—          fan oyliklari, fan olimpiadalari va ilmiy konfrentsiyani o`zlashtiradi;

—          zamon talablari asosida fan kabinetlarini jihozlashga, dars mashg`ulotlarini zamon talablari asosida tashkil qilish bilan bog`liq ishlarni amalga oshiradi;

Ta`lim muassasasidan fan metodika birlashmasi ishi maktab pedagogika kengashi qarori bilan tashkil etilib unga ko`p yillik tajribaga ega faol ijodkor va tajribali o`qituvchilar maktab direktori buyrug`i bilan tayinlanadi.

Bugungi kunda umumta`lim muassasasalarida tashkil etiladigan fan metodbirlashmalari faoliyatini qanday tashkil qilish yuzasidan so`z yuritamiz. Har qanday vazifa rejali tarzda amalga oshirilsa maqsadga muvofiq bo`lishi barchamizga ma`lum. Shuning uchun, ushbu jarayonni ish rejasini tashkil qilishdan boshlasak maqsadga muvofiq keladi.

I. Tashkiliy ishlar

T.r Bajariladigan ishlar mazmuni Muddati Ma`sul
1 Metodbirlashma a`zolari to`g`risida ma`lumotlar bazasini yaratish 25.08.2017 Metodbirlashma rahbaru
2 Sinf xonalari va fan kabinetlarini jihozlash ishini tashkil qilish 2.09.2017 O`qituvchilar
3 O`qituvchilarni yillik kalendar ish rejalarini ko`rib chiqish 28.08.2017 Metodbirlashma rahbari
4 Fanga doir tashkil etilgan fan to`garaklari ish rejasini o`rganish va tavsiyalar berish 2.09.2017 Metodbirlashma rahbarga
5 Choraklar yakuni bo`yicha nazorat ishlarini o`rganish va tavsiyalar berish Har chorakda Metodbirlashma rahbarga

 

II. Ochiq darslar jadvali

 

T.r Dars mashg`ulotini olib boruvchi o`qituvchining ismi va familiyasi Fan O`tkaziladigan sana Tahlil muddati
1 Микомилова Нафиса Ona tili va adabiyot Noyabr Noyabr
2 Mallaxonova Inobat Ona tili va adabiyot Dekabr Dekabr
3 Бўлтакова Бернора Ona tili va adabiyot Yanvar Yanvar
4 Mirkomilova Nafisa Ona tili va adabiyot Fevral Fevral
5 Қаххор Хуснидин Tarix Mart Mart
6 Rustamova Nilufar Davlat huquq asoslari Aprel Aprel

III. Ommoviy tadbirlarni tashkil etish

 

T.r Bajariladigan ishlar mazmuni Muddati Ma`sul
1 Til bayramiga bag`ishlab bayram tadbiri tashkil qilish Oktabr O`qituvchilar
2 Tarixiy kunlarga bag`ishlab tadbirlar ishlab chiqish va o`tkazish Reja asosida O`qituvchilar
3 Adabiyotshunos olimlar, yozuvchi va shoirlarni tavallud topgan kuniga bag`ishlab kechalar, bahs-munozaralar, bayram tadbirlari tashkil qilish Reja asosida O`qituvchilar
4 Davlatimiz ramzlari qabul qilingan kunlarni nishonlash 25-noyabr

2-dekabr

O`qituvchilar

IV. Metod birlashma yig`ilishlarida ko`riladigan masalalar

 

T.r Bajariladigan ishlar mazmuni O`rganish muddati O`kazish shakli Ma`sul
1 Fan metodbirlashmasining 2017-2018-o`quv yiliga mo`ljallangan ish rejasini tasdiqlash to`g`risida Sentabr 2017 yil Yig`ilish Metodbirlashma rahbari
2 Fan oyligi yakuni to`g`risida Oktabr 2017 yil Yig`ilish Metodbirlashma rahbari
O`quvchilarni darslik va metodik qo`llanmalar bilan ta`minlanishini axvoli to`g`risida
3 Ona tili fanidan 7-8-sinf o`quvchilarni yozuv daftarlarini yuritilishini axvoli to`g`risida Noyabr 2017 yil Yig`ilish Metodbirlashma rahbari
4 Tarix fanidan o`tkazilgan ichki nazorat monitoringi natijalari haqida Dekabr 2017 yil Yig`ilish Metodbirlashma rahbari
5-sinflarda ona tili fanidan o`quv reja va dasturlarini bajarilishi to`g`risida
5 Yosh mutaxassislarga ko`rsatilayotgan metodik xizmatning axvoli to`g`risida Yanvar 2018 yil Yig`ilish Metodbirlashma rahbari
6 O`qituvchilarni o`z sutida ishlashi metodik maqolalar va dars ishlanmalari yaratishning axvoli to`g`risida Fevral 2018 yil Yig`ilish Metodbirlashma rahbari
7

 

Ona tili fanidan o`tkazilgan ichki nazorat monitoringi natijalari haqida Mart 2018 yil  

Yig`ilish

 

Metodbirlashma rahbari

7-8 sinflarda tarix fanidan o`quv reja va dasturlarini bajarilishi to`g`risida
8 Darsdan tashqari fan to`garaklari faoliyati to`g`risida Aprel 2018 yil Yig`ilish Metodbirlashma rahbari
Iqtidorli o`quvchilar bilan ishlash fan olimpiadalari va ko`rik-tanlovlarda ular ishtirokini ta`minlash to`g`risida
9 Fan metodbirlashmasining 2010-2011-o`quv yilida olib borgan ishlari erishilgan natijalar, mavjud muommolar va galdagi vazifalar. May 2018 yil Seminar Metodbirlashma rahbari

V. Ilg`or tajribalarni o`rganish yuzasidan olib boriladigan ishlar

 

T.r Bajariladigan ishlar mazmuni Muddati Ma`sul
1 O`tkazilgan “Ochiq darslar“ni tahlil qilish yutuq va kamchiliklarni o`rganish Ochiq darsdan keyin Metodbirlashma rahbaru
2 Eng na`munali “dars ishlanmasi” tanlovini o`tkazish Yanvar Metodbirlashma rahbari
3 Ilg`or pedagogik tajribalarini o`rganish ommolashtirish Yil davomida Metodbirlashma rahbari
4 O`quv jarayoniga o`qitish metodikasining zamonaviy va samarali usullarini olib, fanga doir yangiliklarni qo`llashga doir metodik ko`rsatmalar berish Yil davomida Metodbirlashma rahbarga
5 O`qituvchilar tomonidan yaratilgan metodik maqolalar va ma`ruzalarni o`rganish, ta`lim jarayoniga tadbiq qilish Yil davomida Metodbirlashma rahbarga

5-6-7-sinf o`quvchilarni ona tili va adabiyot fanidan darslik va o`quv qurollari bilan ta`minlanishi to`g`risida ma`lumot

 

T.r Sinflar O`quvchi soni Mavjud darsliklar soni Ta`minot (%) O`quv qurollarini mavjudligi Ta`minot (%)
1 5a 35 34 97 35 100
2 5b 34 34 100 34 100
3 6a 32 32 100 32 100
4 6b 28 28 100 28 100
5 7a 37 37 100 37 100
6 7b 34 33 97 34 100
Jami: 200 198 99 200 100

Ijtimoiy-gumanitar fanlar fan metodika birlashmasi a`zolari to`g`risida ma`lumot

 

T.r O`qituvchining familiyasi va ismi Tug`ilgan yili Mutaxassisligi Ma`lumoti

Qachon va qayerni tamomlagan

Pedagog staji Malaka toifasi Malaka oshirishdan o`tgan yili
1 Mallaxonova Inobat 30.11.1960 Ona tili va adabiyoti Oliy, 1980 yil JizDPI 31 1 2009
2 Xudoyberdiyeva Marhabo 23.08.1981 Ona tili va adabiyoti Oliy, 2004 yil JizDPO 7 1 2010
3 Bo`ltakova Bernora 12.08.1966 Ona tili va adabiyoti Oliy, 1991 yil ToshDU 20 2 2010
4 Mirkomilova Nafisa 23.08.1981 Ona tili va adabiyoti Oliy, 1999 yil JizDPO 7 M
5 Usmonova F 12.02.1976 Ona tili va adabiyoti Oliy, 1987yil JizDPO 12 2 2009
6 Hofizova Malora 01.03.1958 Ona tili va adabiyoti Oliy, 1987 yil JizDPO 24 2 2009
7 Inatov Shavkat 12.08.1978 Mehnat fani o`qituvchisi Oliy, 1994 yil JizDPO 17 2 2010
8 Rustamova Nilufar 01.08.1978 Tarix fani o`qituvchisi Oliy, 2002 yil JizDPO 9 M
9 Zavqiyeva Ra`no 13.05.1966 Tarix fani o`qituvchisi Oliy, 1989 yil DushanbaDU 22 2 2011
10 Haydarova Oybahor 12.05.1968 Injiner pedagog Oliy, 1992 yil ToshIMI 19 M 2007
11 Jumanova Marifat 19.11.1984 Tarix fani o`qituvchisi Oliy, 2004 yil JizDPO 7 M

 

Tarbiyaviy soat

Tarbiyaviy soat

Ochiq darslar

Ochiq darslar

 

     
       
       
       

O`quv reja

O`quv reja

Uslubiy kengash

Uslubiy kengash

Sinf rahbarlari

Sinf rahbarlari

Sinf rahbarlari faoliyatini o`rganish

T.r Mavzular nomi
1 Sinfdagi o`quvchilarni fan to`garaklari va sport seksiyalariga jalb qilinishi:

— Sinfdagi o`quvchilarni necha foizi fan to`garaklari va sport seksiyalariga jalb qilingan;

— O`quvchilarni sport seksiyalari va fan to`garaklari mashg`ulotlarida ishtiroki;

— Erishgan natijalari;

 
2 O`quvchilarda hayotiy ko`nikmalar va axloqiy irodaviy sifatlarni shakllantirish:

— o`quv yili davomida o`quvchilarda hayotiy ko`nikmalarni va axloqiy irodaviy sinfatlarni shakllantirishga qaratilgan tadbirlar soni va sifati;

 
3 O`quvchilarni mustaqil kasb tanlashga yo`naltirish:

— O`quvchilarni tanlagan kasblari bo`yicha foto albom tashkil etilganmi?;

— Turli kasb egalari bilan suhbatlar o`tkazilganmi?;

— “Men sevgan kasb” mavzusida insho, bayonlar tanlovi o`tkazilganmi?;

-O`quvchilarni ota-onalari bilan qanday ishlar olib borilgan;

 
4 Huquqbuzarlikni oldini olish bo`yicha olib borilgan ishlar:

— O`quvchilar bilan sinfda huquqbuzarlikni oldini olish bo`yicha suhbatlar o`tkazilganmi;

— O`quvchilarni huquq tartibot organlari xodimlari bilan uchrashuv tashkil etilganmi;

— Maktab ichki tartib qoidalari sinfda o`rganib chiqilganmi?;

 
5 O`quvchilarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash:

— Qanday tadbirlar va suhbatlar o`tkazilgan;

— qanday insho va bayonlar tanlovi o`tkazilgan;

 
6 Ota-onalar bilan olib borilgan ishlar:

— Ota-onalar yig`ilishlarini o`tkazilishi yuzasidan ish rejasi va reja asosida o`tkazilgan;

— Yig`ilishlar qabul qilingan qarorlar va ularning ijrosi;

— Ota-onalar ishtirokida tashkil etilgan tadbirlar;

— Ota-onalarni yig`ilishlarda ishtiroki;

 
7 “Kamalak” bolalar va “Kamolot” yoshlar ijtimoiy harakati tashkiloti bilan qanday tadbirlar tashkil etilgan  
8 O`quvchilar ongiga mehnat va ekologik tarbiyani singdirish:

— O`quvchilarni mehnatga qiziqtirish yuzasidan olib borilgan tadbirlar va suhbatlar ularning natijasi

— O`quvchilarni atrof muhitga e`tiborini kuchaytirish borasida olib borilgan suhbatlar va tadbirlar, ularning natijasi